| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ТАШҚИ ТИЖОРАТ
Савдодаги бевосита товар айирбошлаш пул воситасида айирбошлашга ўтилганидан кейин шахслар ўртасидаги тижорий фаолият ҳам, ишнинг битта мамлакатдаги шахслар ўртасида ҳамда турли мамлакатлардаги миллат ва элатлар ўртасида тақсимланиши ҳам ортиб кетди. Шундай қилиб шахснинг ўзи учун яшаши, ҳар бир миллат ва элатнинг бошқалардан айри ҳолда кун кечириши даври ниҳояланиб, ички ва ташқи тижорат дунёдаги ҳаёт тақозоларидан бирига айланди.
Ички тижорат билан ташқи тижорат ўртасидаги фарқ шундаки, ички тижорат билан уммат вакиллари ўртасидаги савдо жараёнлари бўлиб, уларга фақиҳлар айтиб кетган савдо хусусидаги ҳукмлар тўғри келади. Уларни давлат тарафидан назорат қилиб туриш шарт эмас. Фақат уйланиш ва ижарага ўхшаш муносабатлардаги жараёнлар каби умумий тарзда, яъни савдо ҳақидаги исломий ҳукмларга бўйсуниляптими, йўқми, шу жиҳатигина назорат қилиниши мумкин. Ташқи тижорат эса бир давлат фуқаролари ўртасидаги эмас, давлатлар ўртасидаги ёки турли давлатлар фуқаролари ўртасидаги савдо жараёнлари бўлиб, давлатлар ўртасидаги муносабатга қараб бошқарилади.
Шунга кўра давлат айрим товарларни четга чиқаришни тақиқлаш, айримларига рухсат бериш, аҳли ҳарб ва аҳли аҳд савдогарлар билан қандай муносабатда бўлиш, бир сўз билан айтганда, бутун тижоратни назорат қилиб туради. У ўз фуқароси бўлмаган савдогарларни назорат қилади. Ўз фуқароларини эса ташқи тижоратда ҳам, ички тижоратда ҳам кузатиб туради, холос. Чунки улар ички муносабатга алоқадор шахслардир.
Ташқи тижорат давлатлар ўртасида бўлиб, савдогарлар воситасида амалга ошади. Масалан, бир киши тижорат мақсадида бошқа юртга бориб, у ердан товар сотиб олиб, ўз юртига олиб келиб сотади. Ёки юртидан товар олиб бориб сотади-да, унинг пулини ё ўрнига бошқа бир товарни олиб келади. Ҳамма ҳолатларда бу тижоратни давлатнинг ўзи тартибга солиб, назорат қилиб туради. Бунинг учун давлат чегараларида марказлар ташкил қилинади. Уларни фақиҳлар, чегара қўшинлари, деб номлайдилар. Чунки Халифанинг чегарада кофирлар юртига ўтаётган савдогарларни текширувчи қўшинлари бўлиши лозим. Улар мамлакатга кираётган ёки ундан чиқаётган тижоратни, яъни савдогарларни бевосита назорат қиладилар. Демак, тижорат низомини тузувчи ва чегарадаги марказлар воситасида уни ижро этувчи, бошқачароқ қилиб айтганда, чегараларда шахслар ва товарларнинг мамлакатга кириш-чиқишларини тартибга солиб, назорат қилиб турувчи давлатнинг ўзидир.
128-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|